Абдон ширкатиАбдон (тан) ширкати икки ёки ундан ортиқ кишининг ҳеч қандай мол қўймасдан, танлари билан ақлий ёки жисмоний бўлишидан қатъий назар, муайян бир ишни қилиб, ундан топилган фойдада тирикчилик қилишларидир. Масалан, муҳандис, табиб, овчи, ҳаммол, дурадгор, ҳайдовчи каби касблар эгалари ишларидан келадиган даромадни ўртада бўлишиб оладилар. Касбларига келишиб олиш, ҳамма аъзоларнинг касби бўлиши шарт қилинмайди. Бир неча хил касб эгаларининг ширкат тузиши ҳам жоиз. Чунки мубоҳ даромадда шерикчилик қилиш мумкин ишдир, ўзаро касбларда келишиб олиш ҳам дуруст. Агар маълум бир ишда ширкат тузиб, бирови мудирлик, бошқаси кассирлик, учинчиси қўл меҳнатини қилса ҳам жоиз. Шунга кўра бир корхона ишчиларининг шерикчилик қилишлари дуруст. Бунда ўша ҳунарни ҳаммаси биладими, бири билиб, бири билмайдими, фарқи йўқ. Корхонадаги ҳунармандлар, ишчилар, котиблар ва қоровулларнинг ҳаммаси шерикчилик қилишга ҳақлидирлар. Фақат фойда кўриш мақсадида шерикчилик қилинаётган иш мубоҳ амал бўлиши шарт. Ҳаром амал бўлса, ширкат жоиз бўлмайди.
6-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|